Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Испаниядаги машғулотларидан фотогалерея

  • ЎФА
  • 16-02-2019
  • 675
Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу кунларда Испанияда йиғин олиб бормоқда. Кеча терма жамоамиз аъзолари Любинко Друлович бошчилигидаги навбатдаги машғулотни ўтказишди. 

Сербиялик мутахассис машғулотлар кўтаринки руҳда ўтиши учун жисмоний ҳолатни яхшилашга қаратилган машқлар билан биргаликда футболчилар билан турли қизиқарли машқлар олиб бормоқда.

Қуйида эътиборингизга Олимпия терма жамоамизнинг Испаниядаги машғулотларидан тайёрланган фотогалереяни ҳавола қиламиз:















 
Йиғин давомида Испанияда бир қатор назорат ўйинлари ўтказиш ҳам режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг март ойида келаси йил Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашида қатнашади. Саралаш баҳслари Тошкентда ўтказилиб, терма жамоамиз аъзолари Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.   
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan