Аёллар футболи. Бугун Ўзбекистон U-19 ва Олимпия терма жамоаларининг кейинги босқичдаги рақиблари аниқланади

  • ОФК
  • 13-02-2019
  • 346
Бугун Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳридаги ОФК штаб-квартирасида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Унга кўра Ўзбекистон U-19 аёллар тера жамоаси ва Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаларининг рақиблари аниқланади.
  
Тошкент вақти билан соат 12:00да Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси рақибларини билиб олса, 13:00да Ўзбекистон аёллар Олимпия терма жамоамизнинг рақиблари маълум бўлади.

Маълумот учун, Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси жойлашадиган гуруҳдаги саралаш ўйинлари Тошкентда бўлиб ўтади.
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan