Сергей Арсланов Ўзбекистон U-16 терма жамоасига катта мураббий сифатида тайинланди

  • ЎФА
  • 12-02-2019
  • 598

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бўлажак мусобақаларга тайёргарлик кўриш мақсадида Тошкентда йиғин олиб бормоқда. Терма жамоа футболчилари бош мураббийи Азамат Абдураимов қўлостида ҳар куни "Чиғатой" спорт мажмуасида машғулотлар олиб боришмоқда. Бугун Азамат Абдураимовга ёрдамчи мураббий тайинланди. Сергей Арсланов эндиликда Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг катта мураббийи сифатида фаолият олиб боради.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Терма жамоалар департаменти директори Шарофиддин Ҳожиниёзов ва бошқа мутасаддилар бугун "Чиғатой"га ташриф буюриб, терма жамоа аъзоларига Сергей Арслановни таништиришди.

Маълумот учун, Сергей Арсланов 1986 йилда таваллуд топган. Футболчилик фаолиятини Муборакнинг "Машъал" жамоасида бошлаган. Кейинчалик "Шўртан", "Андижон", "Бухоро" каби жамоаларда тўп сурган.

Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan