Ўзбекистонлик Олим Арифов ОЧЛ саралашидан ўрин олган учрашувда комиссар сифатида ишлайди

  • ЎФА
  • 11-02-2019
  • 239
Хабарингиз бор, эртага 12 февраль куни Осиё чемпионлар лигаси саралашидан ўрин олган учрашувда юртимиз шарафини Олмалиқнинг АГМК ва Тошкентнинг "Пахтакор" жамоалари ҳимоя қилишади. АГМК Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасига қарши баҳс олиб борса, "Пахтакор" Ироқнинг "Эйр Форс" жамоаси билан куч синашади. 

Шунингдек, эртага Осиёнинг бошқа мамлакатларида ҳам ОЧЛ саралаш ўйинлари ўтказилади. Жумладан, Тайландда "Чианграй Юнайтед" жамоаси Мьянманинг "Янгон Юнайтед" жамоаси билан куч синашади. Мазкур ўйинда ўзбекистонлик Олим Арифов комиссар сифатида иш олиб боради.

Маълумот учун, Олим Арифов ўтган йили Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати ўйинларида ҳам комиссар сифатида ишлаган эди.   
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan