Наманган вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясида назорат имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда

  • ЎФА
  • 08-02-2019
  • 269
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари тарбияланувчиларининг жисмоний ва махсус тайёргарлигини ўрганиш бўйича навбатдаги жорий назорат имтиҳонлар давом этмоқда.
 
Имтиҳонлар 2019 йилнинг январь-февраль ойлари давомида Республикамиздаги барча ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академияларида ўтказилиши ҳақида аввал хабар бериб ўтган эдик.
 
Ўзбекистон футбол ассоциациясининг йиллик жорий назорат имтиҳонлар тақвимига асосан, Наманган вилояти болалар-ўсмирлар академияси тарбияланувчиларининг жисмоний ва махсус тайёргарлиги назоратдан ўтказилмоқда.
 
Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Хоразм, Сурхондарё, Навоий, Андижон вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияларида жорий назорат имтиҳонлар ўз якунига етганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.



Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan