Ўзбекистон - Австралия учрашувини бошқарадиган ҳакамлар гуруҳи маълум

  • ЎФА
  • 19-01-2019
  • 1655
 
21 январь куни Осиё Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралияга қарши майдонга тушади. Учрашув Ал-Айн шаҳридаги "Халифа бин Зайд" стадионида бўлиб ўтади.
 
Мазкур баҳсни қатарлик ҳакам Абдулраҳмон Иброҳим Ал-Жассим бошқариб боради. Унга ён чизиқларда ҳамюртлари Толиб Салим Ал-Марри ва Сауд Аҳмад Ал-Мақалеҳ ёрдам беришади. 
 
Дарвоза ортида қатарлик Ҳамис Муҳаммад Ал-Маррий ва Аҳмад Абу Бакр Саид Ал-Каф ишлайди. Тўртинчи ҳакам Дения Гедара Палита - Шри-Ланкадан. 
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan