Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистонни йирик ҳисобда енгди

  • ЎФА
  • 13-01-2019
  • 731

Осиё кубоги-2019 гуруҳ босқичи 2-тури доирасида Эктор Купер устозлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ён қўшнимиз – Туркманистонга қарши баҳс юритди.

Қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган беллашувда вакилларимиз тўлиқ ташаббусга эга бўлишди ва рақиб дарвозасини жавобсиз 4 марта ишғол этишга муваффақ бўлишди. Дастлаб 17-дақиқада Жавоҳир Сидиқов рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, Жалолиддин Машарипов 40-дақиқада ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. Элдор Шомуродов эса 24- ва 42-дақиқаларда гол киритиб, дубль қайд этишга эришди.

Мазкур ҳисоб ўйин якунигача сақланиб қолди ва натижада Ўзбекистон миллий терма жамоаси кейинги босқич масаласини муддатидан олдин ҳал этди. 

 

Осиё Кубоги-2019.

"F" гуруҳи, 2-тур.

Туркманистон - Ўзбекистон 0:4

Голлар: Жавоҳир Сидиқов 17, - 1:0. Элдор Шомуродов 24, - 2:0. Жалолиддин Машарипов 40, - 3:0. Элдор Шомуродов 42, - 4:0. 


Туркманистон: Мамед Оразмуҳамедов, Зафар Бабажанов, Мекан Сапаров, Илясов Везиргелди, Гурбангелди Ботиров, Арсланмурат Аманов (Михаил Титов, 65), Руслан Мингазов, Воҳит Оразсаҳедов (Алтимурат Аннадурдиев, 45), Сердар Аннаоразов, Аҳмет Атаев (Мурат Аннаев, 44), Ресул Ҳожаев. 


Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов (Даврон Хошимов, 45), Анзур Исмоилов, Одил Аҳмедов (Фозил Мусаев, 76), Жалолиддин Машарипов, Олег Зотеев, Элдор Шомуродов, Достонбек Ҳамдамов, Отабек Шукуров, Ислом Тўхтаҳўжаев, Жавоҳир Сидиқов (Икромжон Алибоев, 68). 


Огоҳлантириш: Анзур Исмоилов (71).


Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan