Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Туркияда йиғин олиб бормоқда

  • ЎФА
  • 12-01-2019
  • 495
Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси олдига 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Мазкур мусобақага муносиб тайёргарлик кўриш учун Олимпия терма жамоасига Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан барча шароитлар яратиб берилмоқда.
 
Жумладан, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни кунларда Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинлари олиб боряпти. 
 
Йиғин давомида олимпия терма жамоамиз учун кучли рақиблар билан назорат учрашувлари ташкил этиш режалаштирилган. Жумладан, терма жамоа аъзолари Туркиядаги йиғин давомида Словакия U-21 терма жамоаси,  Озарбайжоннинг "Кешла" клуби, Эроннинг "Сепахон" жамоаси ва Қозоғистоннинг "Тараз" клублари билан назорат учрашувлари ўтказади. Мазкур учрашувлар давомида олимпия терма жамоасига номзод бўлган футболчилар синовдан ўтказилиб, жамоанинг асоси шакллантириб борилади.    
 
Туркия йиғинида иштирок этаётган футболчилар рўйхати:
 
Дарвозабонлар:
Эргашев Умиджон "Насаф"
Ҳамроев Умиджон "Пахтакор"
Муҳаммаджонов Машҳуржон "Насаф"
 
Ҳимоячилар:
Ислом Қобилов "Бунёдкор"
Ҳусниддин Ғофуров "Нефтчи"
Ойбек Рустамов "Қўқон-1912"
Дилшод Саидов "Насаф"
Суҳроб Нуруллоев "Металлург"
Ҳожиакбар Алижонов "Пахтакор"
Нурилло Тўхтасинов "Сўғдиёна"
Иброҳим Йўлдошев "Пахтакор"
Шерзод Насруллаев "Насаф"
Ҳусниддин Алиқулов "Машъал"
 
Ярим ҳимоячилар:
Илҳом Алижонов "Насаф"
Жасур Яхшибоев "Пахтакор"
Аброрбек Исмоилов "Нефтчи"
Остон Ўрунов "Навбаҳор"
Санжар Қодирқулов "Бунёдкор"
Ислом Кенжабоев "Насаф"
Шароф Муҳитдинов "Насаф"
Ислом Рашидхонов "Насаф"
Диан Талхатов "Пахтакор"
Азизжон Ғаниев "Насаф"
 
Ҳужумчилар:
Бобур Абдухолиқов "Насаф"
Миржаҳон Мираҳмадов "Бунёдкор"
Азизбек Омонов "Локомотив"



Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan