Жалолиддин Машарипов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз"

  • ЎФА
  • 10-01-2019
  • 506
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов Уммонга қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Уммонга қарши ўйинда ғалаба қозониш ниҳоятда муҳим эди. Мусобақанинг илк ўйинида ҳар қандай терма жамоада ҳаяжон бўлади. Уч очкони қўлга кирита олганимиздан хурсандман. Энди кейинги ўйинни қўшниларимизга қарши ўтказамиз. Туркманистон терма жамоасини яхши биласиз.

Бу жамоа таркибидаги баъзи футболчилар миллий чемпионатимизда тўп суришади. Умид қиламанки, иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонишга муваффақ бўламиз. 

Рақиб ким бўлишидан қатъи назар, биз ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Ғалаба қозониш учун ғолиблик руҳига эга бўлиш керак", - дейди Жалолиддин Машарипов.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan