Достон Ҳамдамов: "Кейинги ўйинларда ҳам мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз"

  • ЎФА
  • 10-01-2019
  • 550
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Достон Ҳамдамов Осиё Кубогидаги илк учрашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Уммонга қарши ўйинда ғалаба учун бор кучимизни бериб ҳаракат қилдик. Ўйин натижасидан қониқиш ҳосил қилдик. Кейинги учрашувларда ҳам ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.Уммонга қарши ўйинда баъзи қийинчиликларга дуч келдик.

Рақибни аввалдан ўрганиб чиққандик. Улар ҳужумкор ўйин намойиш қилишди. Аммо биз барибир ўз мақсадимизга етдик. Бизни қўллаб-қувватлаш учун стадионга келган барча мухлисларга миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман", - дейди Достон Ҳамдамов.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan