Бугун Осиё Кубоги мусобақасига старт берилади

  • ЎФА
  • 05-01-2019
  • 759
Бугун 5 январь куни Бирлашган Араб Амирликларида 17-Осиё Кубоги мусобақасига старт берилади. Мусобақадан ўрин олган учрашувлар 4та шаҳарда: Абу Даби, Дубай, Шаржа ва Ал-Айн шаҳарларида бўлиб ўтади. Тарихда биринчи марта турнирда 24та терма жамоа иштирок этади. 

Бугун Абу-Даби шаҳридаги "Зайд Спорт Сити" ўйингоҳида мусобақанинг очилиш учрашуви бўлиб ўтади. Унда мезбон БАА терма жамоаси Баҳрайнга қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусобақадан ўрин олган дастлабки учрашувни 9 январь куни Шаржа шаҳрида Уммон терма жамоасига қарши ўтказади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan