Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси 10 декабрдан йиғинга киришади

  • ЎФА
  • 07-12-2018
  • 204
Хабарингиз бор, Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси шу йилнинг октябрь ойида Қирғизистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионати саралашининг биринчи босқичида муваффақиятли қатнашиб, кейинги босқичга йўл олди. Энди Карима Йўлдошева бошчилигидаги футболчи қизлар келаси йилнинг апрель ойида бўлиб ўтадиган иккинчи саралаш босқичида қатнашишади.

Ана ўша мусобақага тайёргарлик олиб бораётган терма жамоамиз аъзолари 10 декабрдан Наманган шаҳрида йиғинга киришишади. 

Йиғин давомида бир қатор назорат учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган. Бош мураббийи Карима Йўлдошева мазкур йиғин давомида асосий таркиб футболчиларига рақобат туғдира оладиган янги футболчи қизларни синовдан ўтказишни режалаштирган.

Ўқув-машғулот йиғини 20 декабга қадар давом этади.
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan