ФИФА вакиллари "Миллий" стадионига ташриф буюришди

  • ЎФА
  • 05-12-2018
  • 479
 
Хабарингиз бор, шу кунларда Тошкентда FIFA Forward дастури бўйича семинар бўлиб ўтди. Семинар доирасида бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Қатнашчиларга  FIFA Forward дастуридан унумли фойдаланиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Семинар сўнггида ФИФА вакиллари Элиа де Сантис ва Леонард Гретер "Миллий" стадионига ташриф буюришди. Улар янги мавсум олдидан стадион чимини FIFA Forward дастури орқали янгилаш бўйича босқичма-босқич амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳақида тегишли кўрсатмалар бериб ўтишди. 

Мазкур лойиҳа бўйича келгусида "Миллий" стадионининг чимини янгилаш ишлари FIFA Forward дастури орқали молиялаштирилиши кўзда тутилган. Шунингдек, ФИФА вакиллари "Миллий" стадион билан яқиндан танишиб, фахрий меҳмонлар китобида ўз тилакларини ёзиб қолдиришди.  


Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan