Фарғонада мураббийлик билимларини янгилаш курслари бўлиб ўтмоқда

  • ЎФА
  • 05-12-2018
  • 140
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимиздаги футбол мураббийларининг малакасини ошириш ва мураббийликни ривожлантириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, бугун Фарғона вилоятида мураббийлик билимларини янгилаш курсларининг биринчи модули бошланди. Мазкур курсларни инструктор Зоир Ҳасанов олиб бормоқда.

Ўқув курсларининг иккинчи модули 2019 йилнинг 17-20 январь кунлари ўтказилади. Иккинчи модул давомида мураббийлар амалий ва назарий имтиҳонлар топширишади. Синовлардан муваффақиятли ўтган мураббийлар 3 йил давомида мураббийлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan