Футзал бўйича Осиё чемпионати U-20 саралаш босқичи. Бугун учинчи йўлланма учун кураш кечади

  • ЎФА
  • 04-12-2018
  • 222
Хабарингиз бор, Тошкентда футзал бўйича Осиё чемпионати U-20 мусобақасининг Марказий минтақа саралаш баҳслари давом этмоқда. Эрон ва Қирғизистон терма жамоалари гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, тўғридан тўғри йўлланма эгасига айланишди. Бугун ўз гуруҳларида иккинч ўринни эгаллаган иккита терма жамоа - Афғонистон ва Тожикистон Осиё чемпионати учинчи йўлланмаси учун кураш олиб боришади. Учрашув соат 13:00да бошланади. 
 
4 декабрь
Плей-офф 
13:00 Афғонистон – Тожикистон
 
Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйин пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan