CAFA: Тартиб-интизом қўмитаси Ўзбекистон ҳамда Эрон термаси футболчиларини жазолади

  • ОФК
  • 29-11-2018
  • 565

Айни кунларда Тошкент шаҳрида CAFA аёллар ўртасидаги мусобақа давом этаётгани ҳақида маълумот берилган эди.

27 ноябрь куни ушбу мусобақада 3-тур учрашувлари ўтказилди. Ушбу турда Ўзбекистон ҳамда Эрон миллий терма жамоалари ўзаро майдонга тушишди ва учрашувда Ўзбекистон термаси рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув якунида эса, ҳар икки терма жамоа аъзолари ўртасида зиддиятли вазият юзага келган.

Ушбу мусобақа Тартиб-интизом қўмитаси учрашув видеотасмасини кўриб вазиятни ўрганиб чиқди ҳамда ҳар иккала терма жамоадан бир нафар футболчини жазолади. Жумладан, Ўзбекистон терма жамоасининг 14-рақамли футболчиси Рушания Сафина ҳамда Эрон термасининг 9-рақамдаги футболчиси Заҳро Гамбари мусобақанинг 1-та учрашувга дисквалификация қилинишди.

Шунингдек, икки терма жамоа мураббийлар штаби футболчиларнинг тартиб ва интизоми бўйича мусобақа тартиб-интизом қўмитаси томонидан огоҳлантирилди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг навбатдаги турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистон билан, Эрон терма жамоаси эса Тожикистон термаси билан ўзаро баҳс олиб боради.

Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan