Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Жанубий Кореяга мағлуб бўлди

  • Терма жамоалар
  • 20-11-2018
  • 457
Австралиянинг Брисбен шаҳрида Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи ўртоқлик учрашуви ўтказди. Биринчи ўйинда Ливан билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этган вакилларимиз, бу сафар Жанубий Кореяга 4:0 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Ушбу ўртоқлик ўйинлари терма жамоамиз мураббийлари учун таркибдаги футболчиларни синовдан ўтказиб олиш учун яхши имконият бўлди. Эндиликда мазкур учрашувларда йўл қўйилган хатолар ва камчиликлар таҳлил қилиниб, тегишли хулосалар чиқарилади. 

Олдинда катта мусобақа - Осиё Кубоги кутиб турибди. Умид қилиб қоламизки, Осиё Кубогида вакилларимиз чиройли ва мазмунли ўйинлари билан мухлисларни хурсанд қилишади.
 
Ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон - Жанубий Корея 0:4

Голлар: Нам Таэ Хи (9), Хванг Уи Жо (24), Мун Сон Мин (70), Сук Хюн Жин (81)

Ўзбекистон МТЖ: 1.Игнатий Нестеров - 2.Акмал Шораҳмедов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 5.Анзур Исмоилов, 13.Олег Зотеев - 7.Одилжон Ҳамробеков, 16.Отабек Шукуров - 17.Достон Ҳамдамов (6.Ҳусниддин Ғофуров, 74), 22.Жавоҳир Сидиқов (8.Икром Алибоев, 64), 15.Азиз Турғунбоев (10.Марат Бикмаев, 46) - 14.Элдор Шомуродов.

Захира: 12.Элдорбек Суюнов, 25.Ўткир Юсупов, 19.Владимир Козак, 18.Достон Турсунов, 4.Даврон Ҳошимов, 3.Егор Кримец.
Жанубий Корея МТЖ: Жо Хён Ву, Ким Йонг Вун (Квон Кюнг Вун, 63), Жунг Сонг Хюн (Парк Жи Су, 82), Ли Йонг, Парк Жу Хо (Хонг Чул, 75), Хванг Ин Бом, Жу Се Жонг, Нам Таэ Хи (Мун Сон Мин, 51), Ли Чунг Йонг (Ли Жин Хюн, 75), На Санг Хо, Хванг Уи Жо (Сук Хюн Жин, 69)
 
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan