«Dubai Cup»: Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Кувайтга қарши 

  • ЎФА
  • 20-11-2018
  • 227
Бирлашган Араб Амирликларида «Dubai Cup» халқаро мусобақасида иштирок этаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Кувайт терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Терма жамоамиз шу кунга қадар Япония билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этиб, БАА терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди. 
Кувайтга қарши ўйин Тошкент вақти билан соат 19:30да бошланади. 
 
«Dubai Cup» халқаро мусобақаси
Ўзбекистон - Кувайт
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan