Бугун Ўзбекистон МТЖ Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

  • ЎФА
  • 20-11-2018
  • 359
Айни кунларда Австралиянинг Брисбен шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун йиғин доирасида иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказади. 15 ноябрь куни вакилларимиз Ливанга қарши майдонга тушиб, 0:0 ҳисобида дуранг қайд этишганди. Бугун Эктор Купер шогирдлари Жанубий Корея терма жамоаси билан баҳс олиб боради. Учрашув Брисбендаги "Queensland Sport and Athletics Centre" ўйингоҳида Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланади.

Учрашувни Крис Бит бошчилигидаги австралиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади. Рефери ассистентлари - Эшли Бичем ва Антон Шетинин. Тўртинчи ҳакам - Питер Грин.

Яна бир муҳим маълумот. Ўзбекистон - Жанубий Корея ўртоқлик учрашувида VAR тизими ишлайди. VAR бўйича ҳакам Жарред Гиллет, ассистент - Ричард Наумовски.

Шу кунгача Ўзбекистон Жанубий Корея терма жамоаси билан жами 15та учрашув ўтказган.  Шулардан 1тасида Ўзбекистон ғалаба қозонган бўлса, 10та учрашувда Жанубий Кореянинг қўли баланд келган. 4та ўйин дуранг билан якунига етган. Ягона ғалабамиз 1994 йилги Осиё ўйинларига тўғри келади. Ўшанда Азамат Абдураимовнинг ягона голи терма жамоамизга ғалаба тақдим этганди.
Умид қилиб қоламизки, бугун вакилларимиз чиройли ўйин намойиш қилиб, юртимиздаги миллионлаб футбол мухлисларини хурсанд қилишади.
 
Ўртоқлик учрашуви
Соат 15:00
"QSAC" стадиони, Брисбен.
Ўзбекистон - Жанубий Корея
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan