Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ Брисбен шаҳрига етиб келди

  • Терма жамоалар
  • 13-11-2018
  • 664
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўқув машғулот йиғини ўтказиши ва Ливан ҳамда Жанубий Кореяга қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши ҳақида хабарингиз бор.

Бугун 13 ноябрь куни Эктор Купер бошчилигидаги футболчиларимиз Сеул - Брисбен йўналиши бўйлаб деярли 10 соат давом этган парвоздан сўнг Австралияга етиб келишди.

Футболчилар аввалдан белгиланганидек Голд Костдаги "Hilton Surfers Paradise" меҳмонхонасига жойлашишди. Терма жамоа аъзолари меҳмонхонада ҳордиқ чиқаришганидан сўнг бугун кечқурун "CBUS Super Stadium" ўйингоҳида машғулот ўтказиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ливанга қарши ўртоқлик ўйини 15 ноябрь куни бўлиб ўтса, 20 ноябрь куни футболчиларимиз Жанубий Корея билан куч синашишади.















 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan