Зилола Раҳматова Индонезия - Фаластин учрашувида ишлади

  • ЎФА
  • 09-11-2018
  • 148
Ҳамюртимиз Эдита Миробидова Таиландда бўлиб ўтаётган Олимпиада - 2020 мусобақаси саралашининг 1-босқичида ишлаш учун таклиф этилгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Шу кунгача Эдита Миробидова Эрон - Ливан учрашувида фаолият олиб борди. Ўйин 8:0 ҳисобида Эрон терма жамоасининг фойдасига якунланди.

Яна бир ҳамюртимиз Зилола Раҳматова эса Фаластинда бўлиб ўтаётган Олимпиада - 2020 мусобақаси саралашининг 1-босқичидан ўрин олган учрашувларга таклиф этилган. У кеча "D" гуруҳидан ўрин олган Индонезия - Фаластин учрашувида ёрдамчи ҳакам сифатида ишлади. Ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан тугади.
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan