Фарғона болалар ва ўсмирлар футбол академияси тарбияланувчилари “Нефтчи” аъзолари билан учрашишди

  • ЎФА
  • 29-10-2018
  • 151
 Фарғона шаҳридаги вилоят болалар ва ўсмирлар футбол академиясида муассаса тарбияланувчилари ҳамда “Нефтчи” клуби аъзолари иштирокида учрашув ташкил қилинди.
 
 Унда “Нефтчи” жамоаси мураббийи Илҳом Зайлобитдинов ва футболчилар Анвар Бердиев, Шерзод Ҳакимов ҳамда  Шукурали Пўлатовлар иштирок этишди. Меҳмонларни футбол академияси раҳбари Бек Валижонович Беков  кутиб олди ва ҳамроҳлик қилди. 
 
Дастлаб “Нефтчи” вакиллари ва футбол академияси тарбияланувчилари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда футболчилар ёш ижрочиларга миллионлар ўйини дунёсига қандай кириб келганликлари, келажакда маҳоратли ва профессионал футболчи бўлиб етишиш учун инсондан нималар талаб этилиши ҳамда ёш футболчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди. Давра суҳбати анча самимий руҳда кечди. 
 
Шундан сўнг барча майдонга йўл олди. Майдонда Бердиев, Пўлатов ҳамда Ҳакимовлар болаларга маҳорат дарсларини ўташди. Айтиш керакки, бўлажак футболчиларда вилоятнинг таниқли футболчилари билан биргаликда машғулот ўтказиш катта таассурот қолдирди. 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan