Луис Гарсия: Бугун барча мухлисларни стадионда кутаман

  • ЎФА
  • 28-10-2018
  • 259
 
Испаниянинг собиқ футбол юлдузларидан бири, ҳозирда Ла Лига элчиси ҳисобланган Луис Гарсия бугун Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.
 
Ушбу тадбирлар аввалида Ла Лига элчиси бугун "Миллий" стадионида ОАВ вакиллари ҳамда меҳмонлар билан учрашди.
 
“Ўзбекистонга ташриф буюрганимдан хурсандман. Ла Лига элчиси сифатида жуда ажойиб ташкил этилиши кутилаётган тадбирларда иштирок этаман. Ўйлайманки, ушбу тадбир Ла Лига ҳамда ПФЛ ҳамкорлигидаги илк тадбир эмас. Бу икки мамлакат футболининг келажакдаги ҳамкорлиги учун яхши пойдевордир”, - деди Гарсия.
 
Шунингдек, мартабали меҳмон Ўзбекистонга ташриф буюрганидан жудаям хурсанд эканлигини ва футбол мухлисларини бугунги Эл Классико намойишини томоша қилишга ундади: “Бугун мени кутиб олишга чиққан инсонларни, футбол мухлисларини кўрдим ва жудаям хурсандман. Ажойиб меҳмондорчилик ва эътибор учун рахмат. Бугун барчангизни шу ажойиб стадионда кутаман. Бугунги ажойиб баҳсни биргаликда томоша қилиш учун келдим”, дейди Гарсия.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan