Анна Сидорова ва Кристина Середа Австралия ва Ливан уйинида ҳакамлик килади

  • ЎФА
  • 26-10-2018
  • 159
Ўзбекистонлик ҳакамлар 19 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати саралашида ишлашаётгани ҳақида хабар бериб бормоқдамиз. Хусусан, бугун бўлиб ўтадиган Малайзия - Иордания учрашувида Зилола Раҳматова ва Эдита Миробидовалар ишлаши ҳақида маълумот берган эдик. 
 
Яна бир ўзбекистонлик ҳакамлар жуфтлиги Анна Сидорова ҳамда Кристина Середалар Австралия - Ливан учрашувини бошқариш учун таклиф олишди. Ушбу ўйинда Анна Сидорова бош ҳакам сифатида майдонга тушса, Кристина Середа унга қанотда ёрдам беради.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan