Шерзод Қосимов Хитой Тайпейи – БАА ўйинини бошқаради

  • ЎФА
  • 19-10-2018
  • 182
Жорий йилнинг 18 октябрь – 4 ноябрь кунлари Индонезияда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемионатида ишлаш учун ўзбекистонлик ҳакамлар Шерзод Қосимов ва Андрей Цапенко таклиф олганлари ҳақида хабар бериб ўтган эдик.
 
Ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичидан ўрин олган Хитой Тайпейи ҳамда БАА ўртасида бўлиб ўтадиган ўйинни бошқариш учун Шерзод Қосимов тайинланди. Унга қанотда Андрей Цапенко ёрдам беради. Ушбу ўйин 21 октябрь куни бўлиб ўтади.
 
Эслатиб ўтамиз, мусобақада дастлабки 4та ўринни эгаллаган жамоалар келаси йили Польшада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan