Ўзбекистонлик ҳакамлар аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш ўйинларини бошқаришади 

  • ОФК
  • 18-10-2018
  • 243
Ўзбекистонлик ҳакамлар мунтазам равишда турли халқаро мусобақаларга таклиф олишмоқда. Хусусан, Эдита Миробидова ҳамда Анна Сидоровалар бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ОФК томонидан навбатдаги ўйинларга таклиф қилинди.  
 
19 ёшли аёллар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатининг саралаш ўйинларини бошқариш учун ўзбекистонлик ҳакамлар чақирилди. Эдита Миробидова ҳамда Зилола Раҳматовалар Вьетнам пойтаҳти Ханой шаҳридаги мусобақада ҳакамлик қилишади.
 
Анна Сидорова ва Кристина Середалар эса Ливаннинг Бейрут шаҳрида ўтказиладиган ўйинларни бошқариш учун таклиф этилган. Саралаш баҳслари 24 октябрдан 29 октябрь кунига қадар бўлиб ўтади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan