Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Францияга қарши майдонга тушади

  • ЎФА
  • 15-10-2018
  • 259
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси айни кунларда Испаниядаги Халқаро мусобақада иштирок этаётганидан футбол ихлосмандарининг хабарлари бор.
 
Мусобақадан ўрин олган дастлабки икки ўйинда вакилларимиз Шотландия ва Бельгия терма жамоаларига қарши баҳсда бир хил, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишганди.
 
Бугун Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари мусобақанинг учинчи учрашувида майдонга тушишади. Уларга Франция U-18 терма жамоаси рақиблик қилади.  Учрашув Марбелла шаҳридаги ўйингоҳда Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бугун қуйидаги таркибда тўп суради: 
12. Асад Полвонов — 23. Элдор Бегимов, 3. Аслиддин Тоштемиров, 14. Суннат Ҳамиджонов, 6. Иброҳимҳалил Йўлдошев — 11. Бегзод Шамсиев, 17. Диёр Рамазонов — 8. Иброҳим Ибрагимов — 13. Алишер Одилов, 19. Руслан Розиев — 7. Абдулазиз Абдусаломов.

Захирадагилар: 1. Абдувоҳид Неъматов; 2. Саидазамат Мирсаидов, 4. Одил Абдумажидов; 5. Максим Ким, 9. Мироншоҳ Сатторов, 10. Хушнуд Бозоров, 15. Ҳожимат Эркинов, 16. Муҳаммадқодир Раҳимбергенов, 22. Музаффар Олимжонов; 18. Улуғбек Ҳошимов, 20. Жасур Жалолиддинов.
 
15 октябрь, душанба
16:00 Ўзбекистон U17 — Франция U18
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan