Қатар миллий терма жамоаси юртимизга етиб келди

  • ЎФА
  • 14-10-2018
  • 358
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2019 йил Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган Осиё кубогига тайёргарлик доирасида Қатар терма жамоасига  қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишидан футбол мухлисларининг хабарлари бор. Ушбу ўртоқлик ўйини 16 октябрь куни соат 19:00 да “Миллий” стадионида бошланади.
 
Қатар терма жамоаси бир оз олдин юртимизга етиб келди ҳамда Тошкентдаги “International” меҳмонхонасига жойлашди. Эслатиб ўтамиз, эртага яъни 15 октябрь куни соат 11:00 да Ўзбекистон ҳамда Қатар миллий терма жамоалари бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Матбуот анжумани “Миллий” стадиони анжуманлар залида ташкиллаштирилади.

Ўртоқлик ўйинини бевосита стадиондан кузатишни мақсад қилган футбол ихлосмандлари чипталарни “Миллий” стадиони кассаларидан сотиб олишлари мумкин.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan