Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Испания клубини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди

  • ЎФА
  • 14-10-2018
  • 987
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Испания Ла лигасининг ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга асосан Испания Примеросида иштирок этаётган “Эйбар” клубининг U-15 жамоаси юртимизга Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш учун ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.

 “Ўзбекистон темир йўллари” спорт стадионида ташкил этилган ўртоқлик ўйини ниҳоясига етди. Ўйин қизиқарли ҳамда муросасиз тарзда кечди. Азамат Абдураимов бошчилигидаги ўсмирлар терма жамоаси учрашувни йирик ҳисобда ўз фойдасига ҳал қилди. Баҳсда 5-0 ҳисобида ўзбекистонлик футболчилар ғалаба қозонишди. Учрашувда Сардор Ҳожибоев 2 та гол киритиб дубль қайд этган бўлса, Нодир Абдураззоқов ҳамда Шахзод Акрамов, Жасур Аҳмедовлар 1 мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ноябрь ойида яна бир бор йиғин ўтказади.

Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон U-14 – Эйбар U-15  –  5:0
Голлар: Сардор Ҳожибоев (дубль), Нодир Абдураззоқов, Шахзод Акрамов, Жасур Аҳмедов







Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan