Бугун “Миллий” стадионида Ўзбекистон – КХДР ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади

  • ЎФА
  • 13-10-2018
  • 346
Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида иккита ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Бугун, 13 октябрь куни соат 19:00 да КХДРга қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг январь ойида БААда бўлиб ўтадиган Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойидаги йиғини давомида 16 октябрь куни иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказади. Бу ўйинда терма жамоамизга Қатар терма жамоаси рақиблик қилади.

Кеча “Миллий” стадионнинг матбуот анжуманлари залида ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўйинни бевосита стадионда томоша қилишни истаган мухлислар чипталарни "Миллий" стадиони кассаларидан харид қилишлари мумкин. Чипталар савдоси давом этмоқда.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan