Бугун 5 та ёш тоифасидаги футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг ярим финал баҳслари ўтказилади

  • ЎФА
  • 12-10-2018
  • 228
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 5 та ёш тоифасидаги футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўтказилаётганидан футбол ихлосмандларининг хабарлари бор. ЎФА майдонида ўтказилаётган мусобақанинг чорак финал баҳслари бўлиб ўтди. Чорак финал баҳслари якунига етгач, ярим финалчилар номи маълум бўлди. 
 
Самарқанд – Бухоро 0:1
Сирдарё – Андижон 1:2
Тошкент шаҳри – Қашқадарё 3:0
Наманган – Тошкент вилояти 3:1
 
Ярим финал жуфтликлари қуйидагилар:
 
Бухоро – Тошкент
Андижон – Наманган
 
Эслатиб ўтамиз, 3-босқичда 2004 йилда туғилган футболчилар иштирок этишмоқда.
 
Мусобақанинг кейинги босқичлари, 2003 йилда туғилган болалар ўртасида 20-25 октябрь, 2005 йилда туғилган болалар ўртасида эса 5-10 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan