Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Шотландияга қарши таркиби маълум

  • ЎФА
  • 10-10-2018
  • 444
 
Аввал хабар қилганимиздек, бир оздан сўнг Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Шотландия U18 терма жамоасига қарши майдонга тушади. Вакилларимиз оқ, шотландиялик футболчилар эса сариқ рангли либосда ҳаракат қилишади. Терма жамоамиз бош мураббийи ушбу ўйин учун таркибни эълон қилди. Қуйида 1 ўйинда майдонга тушадиган асосий таркиб ўйинчилари билан танишишингиз мумкин: 
 
Дарвозабон: 
Абдувоҳид Неъматов — “Насаф”
 
Ҳимоячилар:
2. Саидазамат Мирсаидов — “Пахтакор”
4. Одил Абдумажидов — “Андижон”
14. Суннат Ҳамиджонов — “Пахтакор”
23. Элдор Бегимов — АГМК
 
Ярим ҳимоячилар:
8. Иброҳим Иброҳимов — “Бухоро” 
11. Бегзод Шамсиев — “Пахтакор”
15. Диёр Рамазонов — “Пахтакор”
10. Жасур Жалолиддинов — “Бунёдкор”
17. Ҳожимат Эркинов — “Пахтакор”
 
Ҳужумчи:
18. Улуғбек Ҳошимов — “Пахтакор”
 
Ўйин Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади. Ҳамюртларимиз кейинги ўйинни 13 октябрь куни Белгияга қарши ўтказишса, сўнгги ўйин 15 октябрь куни Францияга қарши бўлиб ўтади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan