5 та ёш тоифасидаги футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг навбатдаги тур натижалари

  • ЎФА
  • 10-10-2018
  • 193
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 5 та ёш тоифасидаги футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўтказилаётганидан футбол ихлосмандларининг хабарлари бор. Мусобақа ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. ЎФА майдонида ўтказилаётган мусобақанинг 3-босқич 2-тур ўйинлари ҳам қизиқарли кечиб, унда қуйидаги натижалар қайд этилди:
 
Самарқанд – Жиззах 2:0
Тошкент шаҳри – Тошкент вилояти 6:0
Бухоро – Хоразм 2:0
Фарғона – Наманган 1:3

Эслатиб ўтамиз, 3-босқичда 2004 йилда туғилган футболчилар иштирок этишмоқда.

Мусобақа ўйинларини бир қатор жамоалардан ташриф буюрган мураббийлар, хусусан Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов кузатиб бормоқда. Мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, ўзини ижобий томондан намойиш эта олган футболчиларни ўсмирлар терма жамоасига чақириш режалаштирилган.
 
Мусобақанинг кейинги босқичлари, 2003 йилда туғилган болалар ўртасида 20-25 октябрь, 2005 йилда туғилган болалар ўртасида эса 5-10 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan