Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Халқаро мусобақада иштирок этиш учун Испанияга жўнаб кетди

  • ЎФА
  • 08-10-2018
  • 193
Отабек Ғуломхўжаев мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси октябрь ойида Испаниянинг Малага шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусобақа олдидан Тошкентда йиғинга киришгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ўйинда Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўринбосарлари устидан 2-0 ҳисобида ғалаба қозонди. 
 
Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси кеча тунда Испанияга жўнаб кетди.
 
Малагада бўлиб ўтадиган мусобақада Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Франция, Белгия ҳамда Шотландия  U-18 терма жамоаларига қарши майдонга тушади. 10 октябрь куни биринчи баҳсда вакилларимизга Шотландия U-18 терма жамоаси рақиблик қилса, 13 октябрь куни Белгияга қарши баҳс олиб борилади. Мусобақадаги сўнгги ўйин 15 октябрь куни Франция U-18 терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan