Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испанияга етиб борди

  • ЎФА
  • 08-10-2018
  • 284
Отабек Ғуломхўжаев мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Малага шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусобақада иштирок этиш учун Испанияга жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун пешиндан кейин Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Малагага етиб борди ҳамда меҳмонхонага жойлашди. Терма жамоамиз эртадан бошлаб машғулотларга киришади.
 
Эслатиб ўтамиз, Малагада бўлиб ўтадиган мусобақада Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Франция, Белгия ҳамда Шотландия  U-18 терма жамоаларига қарши майдонга тушади. 10 октябрь куни биринчи баҳсда вакилларимизга Шотландия U-18 терма жамоаси рақиблик қилса, 13 октябрь куни Белгияга қарши баҳс олиб борилади. Мусобақадаги сўнгги ўйин 15 октябрь куни Франция U-18 терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan