Ўзбекистон – КХДР ўртоқлик ўйини чипталари сотувда

  • ЎФА
  • 08-10-2018
  • 204
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 2019 йил БААда бўлиб ўтадиган Осиё кубогида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси муносиб тайёргарлик кўриши учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, октябрь ойидаги ФИФА кунларида Ўзбекистон МТЖ учун бир қатор ўртоқлик учрашувлари ташкиллаштирилган.  Жумладан 13 ва 16 октябрь кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси КХДР ҳамда Қатар терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
 
Ушбу ўртоқлик учрашуви учун чипталар сотуви бошланди. Баҳс 13 октябрь куни соат 19:00 да “Миллий” стадионида бўлиб ўтади. Ўйинни бевосита ўйингоҳдан кузатишни истаган мухлислар чипталарни “Миллий” стадиони кассаларидан сотиб олишлари мумкин.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan