Бугун Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ машғулотларни бошлайди

  • ЎФА
  • 06-10-2018
  • 529
Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси КХДР ҳамда Қатар миллий терма жамоаларига қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинлари олдидан йиғинга киришади. Бугун йиғинга жалб қилинган футболчилар пойтахтимиздаги "Ўзбекистон темир йўллари" спорт стадионида биринчи машғулотни ўтказишади.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер 2 октябрь куни йиғинга жалб этилган ўйинчилар рўйхатини эълон қилган эди. Йиғин давомида Эктор Куперга унинг ёрдамчилари Хосе Карлос Фантагуцци, Антонио Сариоглу ва Маҳмуд Фаёз Муҳаммад ёрдам беришади.

Бугунги машғулот соат 16:30 да бошланади. Йиғинга  Эктор Купер қуйидаги футболчиларни чақирган:
 
Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров (“Локомотив”)
Элдор Суюнов (“Пахтакор”)
Ботирали Эргашев (“Навбаҳор”)
Ўткир Юсупов (“Қўқон-1912”)
 
Ҳимоячилар:
Егор Кримец (“Пахтакор”)
Анзур Исмоилов (“Локомотив”)
Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”)
Достон Турсунов (“Нефтчи”)
Олег Зотеев (“Локомотив”)
Владимир Козак (“Пахтакор”)
Акмал Шораҳмедов (“Пахтакор”)
Даврон Ҳошимов (“Навбаҳор”)
 
Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков (“Насаф”)
Азиз Ҳайдаров (“Бунёдкор”)
Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”)
Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”)
Икром Алибоев (“Локомотив”)
Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой)
Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия)
Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА)
Достон Ҳамдамов (“Анжи”, Россия)
 
Ҳужумчилар:
Иван Нагаев (“Қизилқум”)
Марат Бикмаев (“Локомотив”)
Ҳусниддин Ғофуров (“Локомотив”)
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan