Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси “Бунёдкор”га қарши назорат ўйини ўтказди

  • ОФК
  • 04-10-2018
  • 157
Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси 28 сентябрдан бошлаб Тошкентдаги "Чиғатой" спорт мажмуасида йиғинга киришгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
 
Карима Йўлдошева шогирдлари йиғин давомида бир қатор назорат учрашувларида майдонга тушишди. Жумладан, 1 октябрь куни Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси "Бунёдкор" жамоасига қарши баҳс олиб бориб 4:1 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, 2 октябрдаги "Пахтакор W" жамоасига қарши кечган баҳда 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекишган эди. 
 
Бугун, 4 октябрь куни эса "Бунёдкор" жамоасига қарши яна бир назорат учрашуви ўтказилди. Қизиқарли кечган баҳс 1-1 ҳисобидаги дуранг билан ўз ниҳоясига етди. Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоасининг навбатдаги йиғини 15 октябрь куни бошланади. 18 октябр куни эса Осиё чемпионатининг саралашида иштирок этиш учун Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрига йўл олади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси 20-28 октябрь кунлари Бишкек шаҳрида Осиё чемпионати саралашида қатнашади. Саралашда вакилларимиз Қирғизистон, Гуам, Мальдив ороллари ва БАА аёллар терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади.
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan