Абу Дабида Осиё Кубоги – 2019га бағишланган семинарнинг 2-куни ниҳоясига етди

  • ОФК
  • 28-09-2018
  • 225
2018 йилнинг 27 сентябрь куни бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида футбол бўйича Осиё Кубоги – 2019 мусобақасига бағишланган семинар ўз ишини бошлагани ҳамда ушбу семинарда Осиё Кубогида иштирок этувчи барча терма жамоаларнинг вакиллари иштирок этишаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун семинарнинг иккинчи куни бўлиб ўтди. Кун давомида йиғилиш иштирокчилари бир қатор масалаларни муҳокама қилдилар. Миллий терма жамоаларнинг шифокорларига боғлиқ масалалар кўриб чиқилиб, уларнинг БААнинг иссиқ иқлимига тезроқ мослашишлари юзасидан бир қатор тавсиялар берилди. Шунингдек, допинг футболчилар учун тузилган таомномалар, матбуотга алоқадор бўлган пресс конференциялар ҳамда микст зоналарни ташкил этиш, машғулотлар ўтказиш тартиблари ҳамда ушбу машғулотларнинг журналистлар учун 15 дақиқаси очиқ бўлиши, чипта масалалари, маркетинг масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан йиғилишнинг семинар қисми ниҳоясига етди. Эртадан бошлаб терма жамоаларнинг вакиллари ўйинлар ўтказиладиган шаҳарларга бориб у ердаги шарт-шароитлар, жамоалар учун яратилаётган қулайликлар, стадион ҳамда меҳмонхоналарни ўрганиб чиқадилар.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan