Валентин Коваленко ОФК чемпионлар лигаси ярим финалини бошқаради

  • ОФК
  • 25-09-2018
  • 263
Ўзбекистонлик ҳакамлар мунтазам равишда халқаро мусобақаларни бошқариш учун таклифлар олишмоқда.

Жумладан, 23 октябрь куни бўлиб ўтадиган Осиё чемпионлар лигасининг ярим финал баҳсларидан ўрин олган “Персиполис” (Эрон) – “Ал Саад” (Қатар) жамоалари ўртасидаги учрашувни Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади. Коваленкога қанотларда Ҳуснитдин Шодмонов ҳамда Тимур Гайнуллинлар кўмаклашишса, Ильгиз Танташев ҳамда Азиз Асимовлар қўшимча ёрдамчилар этиб белгиланган. Руслан Серазитдинов заҳира ҳаками вазифасини бажаради.
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan