ОФК Ижроқўмининг навбатдаги йиғилиши муносабати билан Тошкентга мартабали меҳмонлар ташриф буюришмоқда

  • ОФК
  • 24-09-2018
  • 260
Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Осиё футбол конфедерацияси Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифанинг Россиядаги Жаҳон чемпионати пайтидаги учрашувлари чоғида ОФК Ижроқўмининг навбатдаги йиғилишини Тошкентда ўтказиш учун келишиб олишган эди.

26 сентябрь куни Тошкент шаҳри ушбу йиғилишга мезбонлик қилади. Шу муносабат билан 24-25 сентябрь кунлари ФИФА ҳамда ОФКнинг мартабали меҳмонлари Тошкент шаҳрига ташриф буюришади. Айни вақтда ОФК Бош котиби Дато Виндсор Жон Тошкентга етиб келди. Бугун соат 18:30 да яна бир мартабали меҳмон — ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа пойтаҳтимизга ташриф буюради.

Пойтахтимиз бундай тадбирга биринчи марта мезбонлик қилмоқда. ОФК Ижроқўмининг навбатдаги йиғилишининг айнан юртимизда ўтказилиши, ОФК ҳамда ЎФА ўртасидаги алоқалар мустаҳкамлиги йўлида навбатдаги қадам вазифасини ўтаб беради.

Йиғилиш Тошкент шаҳридаги “International” меҳмонхонасида ўтказилади.





Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan