Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Шри-Ланкага қарши тўп суради

  • ОФК
  • 21-09-2018
  • 169
Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Шри-Ланканинг Коломбо шаҳрида ўтаётган Осиё чемпионатининг саралаш босқичидаги иштирокини давом эттиради.
 
Эслатиб ўтамиз, Илхом Ханжариев шогирдлари биринчи турда Иордания билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашган бўлса, иккинчи турда Гуам устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.
 
Бугун терма жамоамиз вакиллари мусобақа мезбони – Шри-Ланка терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Терма жамоамиз кўк рангли либосда тўп суради. 
 
Ўйин Коломбо шаҳридаги «СR&FC Grounds» ўйингоҳида Тошкент вақти билан 14:30 да бошланади.
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan