Эдита Миробидова ҳамда Зилола Раҳматова Вьетнам – Ливан ўйинида ишлашади

  • ОФК
  • 20-09-2018
  • 263

Ўзбекистонлик ҳакамлар мунтазам равишда турли халқаро мусобақаларга таклиф олишмоқда. Эдита Миробидова ёрдамчи ҳакам Зилола Раҳматова билан Бангладеш – Ливан ўйинини бошқаргани ҳақида хабар берган эдик.

Аёллар ўртасидаги U-16 Осиё чемпионатининг навбатдаги туридан ўрин олган Вьетнам – Ливан ўйинига Эдита Миробидова заҳирадаги ҳакам сифатида тайинланган бўлса, қанотда бош ҳакамга Зилола Раҳматова ёрдам беради.

Ушбу ўйин 21 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan