Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақаларда ўйинларни бошқаришади

  • ОФК
  • 16-09-2018
  • 571
Ўзбекистонлик ҳакамлар мунтазам равишда халқаро мусобақаларни бошқариш учун таклифлар олишмоқда.

Жумладан, 17 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Осиё чемпионлар лигасидан ўрин олган “Персиполис” (Эрон) – “Ал Духаил” (Қатар) жамоалари ўртасидаги учрашувни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади. Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Валентин Коваленко ва Илгиз Танташевлар дарвоза ортидаги ҳакамлар этиб тайинланган бўлса, Ҳусниддин Шодмонов заҳира ҳаками вазифасини бажаради.

18 сентябрь куни эса “Ал Жазира” (Иордания) – “Эир Форс Клуб” (Ироқ) ўртасидаги ўйинни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради. Ёрдамчи ҳакамлар Руслан Серазетдинов ва Алишер Усмонов. Шерзод Косимов эса заҳира ҳаками этиб тайинланган.

Равшан Эрматов жамоаси юртимизга 19 сентябрь куни қайтиб келиши сабабли кубок баҳсларини бошқара олмайди.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan