Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси эртага Иорданияга қарши кўк либосда ўйнайди

  • ОФК
  • 14-09-2018
  • 108
Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Шри-Ланкада бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатининг дастлабки саралаш босқичида қатнашиш учун Коломбо шаҳрига жўнаб кетгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Эртага бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – Иордания ўйини олдидан матбуот анжумани ҳамда ҳар икки терма жамоанинг расмий машғулоти бўлиб ўтди. Машғулотлар эртага ўйин ўтказиладиган Коломбонинг “Марказий” стадионида ташкиллаштирилди.

Эртанги ўйинда Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси кўк рангли либосда майдонга тушса, иорданияликлар қизил либосда тўп суришади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 10:30 да бошланади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan