ЎФА  “Gross insurance” билан ўтказаётган хайрия мусобақасида чорак финалчилар аниқланди

  • ЎФА
  • 14-09-2018
  • 93
Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Gross insurance”  суғурта компанияси билан ҳамкорликда халқаро хайрия футбол мусобақасини ташкил қилгани ҳақида хабар берган эдик. “Ўзбекистон” спорт саройи майдонида ўтказилаётган мусобақанинг кечаги 1-кун баҳсларидан сўнг чорак финалчилар аниқлаб олинди.

Чорак финал баҳсларида иштирок этувчи жуфтликлар қуйидагилар:

“ИНГО - Ўзбекистон” – Тошкент иқтисодиёт университети
“Euroasia insurance” – “Ўзагросуғурта”
“Mega Invest insurance” – “Gross insurance”
“БИМА” (Тожикистон) – “New life insurance”

Бугун мусобақанинг сўнгги кунида чорак финал, ярим финал, учинчи ўрин учун баҳс ва финал ўйинлари бўлиб ўтади. Мусобақанинг ёпилиш маросимига ФИФА рефериси, Жаҳон чемпионати ўйинларини бошқариш бўйича мутлоқ рекордчи Равшан Эрматов ташриф буюради.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan