Аёллар футболи. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Шри-Ланкада дастлабки машғулотни ўтказди

  • ЎФА
  • 13-09-2018
  • 144
Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Шри-Ланкада бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатининг дастлабки саралаш босқичида қатнашиш учун Коломбо шаҳрига жўнаб кетгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.
 
Илҳом Ханжариев бошчилигидаги футболчи қизлар бугун Коломбо шаҳридаги "City Football Games" стадионида дастлабки машғулотни ўтказишди.
 
Қуйида ана шу машғулотдан олинган фотосуратлар билан танишишингиз мумкин:








 
 
Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Осиё чемпионати дастлабки саралаш босқичида Иордания, Гуам, Шри-Ланка ва Хитой терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan