Халқаро мусобақа. Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Жанубий Кореяга мағлуб бўлди

  • ЎФА
  • 12-09-2018
  • 191
Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Хитойнинг Ухан шаҳрида ташкил қилинаётган халқаро мусобақада сўнгги ўйинини ўтказди. Жанубий Корея  U-14 терма жамоасига қарши ўтказилган баҳсда терма жамоамиз 0-2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Мусобақа регламентига кўра ушбу ўйин 5 ва 6-ўрин эгаларини аниқлаб бериши керак эди. Ўйинда ғалаба қозонган Жанубий Корея терма жамоаси мусобақада 5-ўринни эгаллаган бўлса, ўйинда мағлубиятга учраган Азамат Абдураимов шогирдларига 6-ўрин насиб қилди.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan