Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Осиё чемпионати саралашига жўнаб кетди

  • ЎФА
  • 12-09-2018
  • 226
 
Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Шри-Ланкада бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатининг дастлабки саралаш босқичида қатнашиш учун Коломбо шаҳрига жўнаб кетди.
 
Илҳом Ханжариев бошчилигидаги футболчи қизлар 8 сентябрдан бошлаб Тошкентдаги “Чиғатой” йиғин ўтказишди ва назорат ўйинида “Бунёдкор-2005” жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этишди. Бу ўйин Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси учун саралаш босқичидан олдин сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб берди.
 
Коломбо шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашида вакилларимиз Хитой, Гуам, Иордания ва Шри-Ланка терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan