Ўзбекистон U17. Иккинчи назорат ўйинида “Бунёдкор” ёшлари мағлуб этилди

  • ЎФА
  • 11-09-2018
  • 253
Тошкентда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон U17 термаси кеча Про-Лиганинг “Нурафшон” клуби билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Бугун Отабек Ғуломхўжаев бошчилик қилаётган футболчилар “Бунёдкор” ёшларига қарши саф тортди ва минимал ҳисобда устун келди. 
 
Ўйиндаги ягона гол 14-дақиқага келиб Хушнуд Бозоров томонидан урилди. Бозоров бир кун аввал “Нурафшон”га қарши учрашувда ҳам ўз номига 1 та гол ёзиб қўйганди. 
 
Шуҳрат Мақсудов бошчилик қилаётган жамоага қарши ўйинда Ўзбекистон ёшларининг устози 22 нафар футболчини синовдан ўтказди. Йиғин 13 сентябрь куни ўз якунига етади.    
 
Синов-назорат ўйини
11 сентябрь, сешанба
 
ЎЗБЕКИСТОН U17 — “БУНЁДКОР” 1:0
 
Гол: Хушнуд Бозоров, 14 (1:0).  
 
Ўзбекистон U17: Абдувоҳид Неъматов (Мўминризо Қодиров, 68) — Саидазамат Мирсаидов (Элдор Бегимов, 60), Содиқ Ортиқов, Одил Абдумажидов (Аваз Мамажонов, 68), Хуршид Убайдуллаев, Беҳзод Шамсиев (Абубакр Турдиалиев, 60), Мироншоҳ Сатторов (Абдулазиз Абдусаломов, 46), Хушнуд Бозоров (Руслан Рўзиев, 35), Муҳаммадқодир Раҳимбергенов (Жўрабек Эргашев, 73), Музаффар Олимжонов (Рустам Азимов, 46, Абдуллоҳ Ғайбуллаев, 76), Алишер Одилов (Иброҳим Ибрагимов, 35, Жавоҳир Юсупов, 78). 
 
“Бунёдкор”: Элдор Адҳамов — Ислом Каримов, Отабек Бекбоев, Бакир Мўйдинов, Бурхон Усмонов, Ойбек Ҳамидов, Зиёвиддин Аҳадов, Абдулҳай Исмоилов, Нозим Рустамов, Ҳамид Каримов, Ҳасан Йўлдошев.
 
Огоҳлантиришлар: Иброҳим Ибрагимов (67) — Аюб Азимов (85).
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan